1991 йилда бошланган кризис натижасида Югославияда қонли воқеалар бошланди, ўша воқеаларда 100 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган деб ҳисобланади. Оқибатда Югославиф парчалаиб кетди, аҳолисининг ярмидан кўпоғи мусулмон бўлган Босния ва Герцоговина давлати тузилди. Ҳозир бу давлатда яшайдиган тахминан 3,5 миллионлик аҳолининг 50,11 % ўзини бошноқлар деб атайдиган мусульмонлар, 30,78 % серблар, 15, 43 % хорватлар ва яна бир қатор майда халқлардан иборат. Мусулмонлар - 50,7 %, православлар - 30,7, католиклар 15,2 %. Миллатлар ва динларнинг қанчалик қоришиқлиги шу рақамларнинг ўзиданоқ кўриниб турибди. Шу сабабли бу кичкинагина давлат ҳозир асосан мусулмонлар яшайдиган Босния ва Герцоговина Федерацияси, Серия Республикаси ва қандайдир тушуниб бўлмайдиган Брчко Округидан иборат.
1991-1995 йиллари Босния ва Герцоговина ҳам қонли жанжаллар ичида эи. Асосан серблар яшайдиган Сербия Республикасининг ичида асосан мусулмонлар яшайдиган Сербреница шаҳри энг қонли воқеалар санаси бўлди. Сербия Республикасининг қўмондони Ратко Младич бўлган армияси 1995 йили ёзида Сербреницани босиб олди ва бир неча ойи ичида 8 мингдан кўроқ мусулмонни қирғин қилиб ўлдирди.
Ўша пайтдардаёқ БМТ қошида Собиқ Югославия бўйича Халқаро Трибунал тузилди. БМТ қошида ундан аввал ҳам қароргоҳи Голландияда бўлган Халқаро Суд бор эди. Бу икки суднинг фаолият чегараларини ҳам тушуниш қийин.
Хуллас, кеча БМТ Халқаро Суди ва 2011 йилдан бери ҳибсда бўлган 75 ёшли Ратко Младичга умрбод қамоқ жазоси берди.
Эслатиб ўтамиз, айнан ўша қонли воқелар бўйича бир неча йил аввал Сербия Республикасининг собиқ президенти Радован Карачичга 40 йил қамоқ жазоси берилган эди.
Қаранг, серблар бир неча ой ичида 8 минг бошноқни қирғин қилганлари учун халқаро судлар тарафидан жазоланмоқдалар. Аммо, қирғиз фашитслари 2010 йил июнь ойида 3 кунда 300 ўзбекни қирғин қилганлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ, ўзбек миллатининг ҳам. Ўзбекистоннинг аввалги ҳаромий президенти Ислом Карим ҳам бунга кўз юмган эди, ҳозирги Президент Шавкат Мирзиё ҳам ўзини ҳеч нарсадан хабари йўқдек қилиб тутмоқда. Ваҳолангки, асосан евроапалик сиёсатчи ва ҳуқуқчилардан иборат бўлган Халқаро Мустақил Комиссия қирғиз фашистлар ўзбекларни геноцид қилганини феълан тан олган эди. Қачон бу ишни БМТнинг Халқаро Судига олиб чиқасиз, жаноб Шавкат Мирзиё?