22 November 2017
23:15 -
22 ноябрда эрталаб Сеулга келган Шавкат Мирзиё кечгача нима қилди? Бундай ташрифнинг нима кераги бор?
ЎзА Агентлиги Шавкат Мирзиё рафиқаси билан Корея Республикасининг пойтахти Сеулга расмий ташриф билан келганини эрталаб соат 6:45 да эълон қилди ва Шавкат Мирзиёни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён кутиб олгани, у бу ерда Корея Республикаси президенти, парламент спикери, бош вазири билан учрашувлар ўтказиши, Ўзбекистон-Жанубий Корея бизнес-форумида иштирок этишини билдирди.
Тошкент ва Сеул ўртасидаги вақт фарқи 4 соат эканлигини ҳисобга олсак, Шавкат Мирзиё у ерга маҳаллий вақт билан пешингача етиб борган. Мана, кун ҳам битди, аммо Шавкат Мирзиё бугун нима қилгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
Бу ташрифнинг мақсади нима эканлигини ҳам тушуниш қийин. Корея Республикаси тўла бозор иқтисоди билан яшайдиган, иқтисодий кучи билан ҳам дунё давлатлари ичида юқори қаторларда турадиган давлат бўлишидан ташқари, дунёнинг энг демократик давлатларидан биридир.
Ўзбекистонимизчи? Ҳалигача бозор иқтисодига ўтмаган, СССРдан қолган маъмурий-буйруқбозлик системаси билан яшайдиган, дуёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан биридир. Бунинг устига демократия ва инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўриндамиз.
Шунақа ғариб Ўзбекистон билан шундай улуғ Корея Республикаси ўртасида жиддий алоқалар, жиддий ҳамкорлик бўлишига ишонадиган аҳмоқ топилармикан?
Шавкат Мирзиёнинг Кореяга ташрифи бўйича берилган аввалги хабаримизда шундай деган эдик: “тахмин қилиш мумкинки, бундай ташриф Шавкат Мирзиёга обрў учунгина керак, демак, Жанубий Корея бундан фойдаланиб, бойликлармизни сўради.” Ҳозир ҳам бундан бошқа нарса дейиш қийин.
Расмдаги Шавкат Мирзиё ва турмуш ўртоғининг орқасидаги киши Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён бўлса керак.