10 August 2017
18:50 -
ЎзА, “Ўзстандарт”, Давлат Статистика Қўмитаси ва ҳоказо идорларининг раҳбарлари янгиланди. Президент қачон янгиланади?
![](/photo/harakat-logo.jpg)
Ўзбекистон Маданият Ишларига Вазирлигига Бахтиёр Сайфулла вазир, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбек унга ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигига Ахтам Ҳайит раҳбар бўлди.
Бир кунда шунча кадр ўзгарибди, демак, ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси омонат кайфият билан ишламоқда.
Бошқа тарафдан шуни ҳам эътироф қилиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги юқорида санаб ўтилган муассаларанинг фаолиятини танқид қилиб дабдаласини чиқарган эди. Шундай экан, “Ҳаракат” Агентлиги Шавкат Мирзиёга ўз миннатдорчилини билдириш лозим деб ҳисоблайди.
Аммо, Шавкат Мирзиё “Ҳаракат”нинг фикрларига қулоқ солишга бошлаган бўлса, ўзи ҳам дарҳол истеъфога кетиши керак эмасми?