26 July 2017
23:15 -
Ўзбекистон фуқаролари банкларда “қора бозор” курсида доллар харид қила олиши мумкин
Яқин келажакда жисмоний шахсларга бозордаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб белгиланган курсларда валюта харид қилиш ёки сотиш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаев Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида баёнот бергани Кун.уз сайтида хабар қилинди.
Хўжаевга кўра, баъзи банкларга юридик шахслар билан валютани бозор нархларида олди-сотди қилишга рухсат берилган ва бу - валюта бозорини либераллаштириш томон ташланган илк қадамлардан биридир.
Хўжаевга кўра, баъзи банкларга юридик шахслар билан валютани бозор нархларида олди-сотди қилишга рухсат берилган ва бу - валюта бозорини либераллаштириш томон ташланган илк қадамлардан биридир.