26 July 2017
18:07 -
Алишер Усмон аввал Тошкентда Ислом Маданияти Маркази қурилишига ҳомийлик қилмоқчи, кейин илм-фан ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқчи, нега тескариси эмас?
![](/photo/Al-Usmon-O1.jpg)
“Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин”, - дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, Алишер Усмон бир неча оммавий ахборот воситаларига, хусусан, protuday.uz нашрига берган интервьюсида ўз меросини тарихий ватани бўлган Ўзбекистон илм-фанининг риволанишига қолдиришини, ўзининг меросхўрлари йўқлиги, қариндошларининг эса пулга муҳтож эмаслигини билдирган.
Аммо, у ишни илм-фанни ривожлантиришга ёрдам беришдан бошламагани унчалик тўғри эмас. Ҳозир Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айланишининг асосий сабаби – мусулмонлар илм-фанни унутиб, фанатизм қулига айланганлари-ку!! Яна шундай яшашни давом эттираверамизми?