Россия Белорусиянинг сут маҳсулотларини олишни тўхтатгач, бу икки мамлакат ўртасида сал кам совуқ уруш бошланганди. Белрусия президенти 14 июнда Москвада ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг саммитига келмасдан, феълан уни бузишгача борди. Россия вакиллари белорусларнинг сут маҳсулотлари яқин орада Россияга киритилмаслиги ҳақида баланд-парвоз баёнотлар бердилар. Белорусия тарафи, ўз навбатда, Россиясиз кўчада қолмаймиз, мана бизда Европа Иттифоқи билан яқинлашиш имкони бор, деган маънода гапирди.
Бугун эса, Россия истеъмол молларини назорат қилувчи федерал хизматининг раҳбари Геннадий Онишченко эртага Белорусиянинг сут маҳсулотлари Россига келишга бошлайди, деб эълон қилди. Хуллас, Россия-Белорусия муносабатлари ҳам масхарабозлик даражасига тушди, балки, масхарабозлик даражасига чиқди.
КГБчи Путиннинг ҳаммани зўравонлик билан ўз қўлида ушлаб туриш сиёсати тўла банкрот бўлмоқда. Москва Украинадан кейин Белорусия фронтида ҳам чекинди.