18 June 2009
00:25 - Россия ва Хитой президентларининг Москвадаги учрашуви ва қўшма баёноти
Кеча Екатеринбургада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этган Хитой Халқ республикаси раиси (президенти) Ху Цзинтао Москвага келди ва Россия президенти билан алоҳида учрашди. Сўнгра улар қўшма баёнот ҳам имзоладилар.

Икки давлат раҳбарининг иштирокида бир қатор ҳужжатлар ҳам имзоланди, дейдилари ИТАР-ТАССнинг хабарида.

Булар – икки давлат ўртасида инкестициялар бўйича ҳамкорлик плани; икки далат раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил қилиш бўйича 1997 йил 27 июнда имзоланган шартномага қўшимча протокол; табиий газ, кўмир ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича 3 та алоҳида меморандум; Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан Ҳитой тижорат вазирлиги ўртасида машинасозлик ва инновацион маҳсулотлар савдосини рағбатлантириш бўйича келишув.

Иккита тижорий ҳужжат ҳам имзоланибди. Уларнинг бирига кура, Хитойнинг Экспорт-импорт банки Россия Ташқи иқтисодий банкига $700 млн қарз беради. Иккинчисиси бўйича, икки мамлакатнинг олтин чиқаришга мутахассислашган ширкатларининг ҳамкорлигига йўл очилади.

Имзоланга ҳужжатлар кўрсатмоқдаки, Хитой-Россия муносабатлари турли соҳалар бўйича умумий гаплардан ўтиб, конкрет қадамларга етиб келган ва тобора чуқурлашиб бормоқда.