
“Ўзавтосаноат” ширкати Франциянинг машҳур Peugeot Citroёn автокорпорацияси билан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича келишув имзолади. Мазкур келишувга мувофиқ, йилига 16 минг дона енгил машина ишлаб чиқариши кўзда тутилаëтган янги завод Жиззах эркин иқтисодий ҳудудида қурилади.
Расмий хабарларда умумий қиммати 130 миллион евро экани айтилаëтган мазкур лойиҳа ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритиши айтилмоқда. Аммо, бунга аҳмоқ ҳам ишонмайди. Табиий, бу завод учун берилаётган ер бизники, автомобилнинг баъзи деталлари бизда ишлаб чиқарилиши мумкин. Аммо, муҳим бўлгани бу заводда машҳур автоширкатнинг автомобиллари йиғилади.
Қаранг, “Ўзавтосаноат” хабарида нима дейилади: "Франция ширкати янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади. Автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50 фоизга маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилган.”
Нимамиш, Франция бор-йўғи ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ЗАМОНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШДА ёрдам берармиш, биз эса маҳаллий маҳсулотлар етказиб берармишмиз. Бунақа аҳмоқона хабар тарқатиш учун “Ўзавтосаноат”дагилар тўла аҳмоқ бўлиши керак.
Билмаганлар учун эслатиш керакки, ташқи кўринишидан буюк бўлган, аммо аслида ўлаётган СССРдек давлатга ўтган асрнинг 70-чи йилларида Италиянинг буюк автоширкати “Жигули” номи билан чиқариладиган автомобиллар заводи қуриб берганди. Мана орадан 50 йил ўтмоқда, руслар ҳалигача ўзларининг янги автомобиль заводларини қуролмадилар.
Нима, французлар ўзбекларнинг шунчалик яхши кўрганлари учун бизга бундай завод қуриб бермоқдаларми? Йўқ. Улар фойда оладилар, биз уларнинг автомобилларда юрсак ҳам, иштонсиз бўлиб қолаверамиз.
Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, “Ўзавтосаноат” каби бир тийинга қиммат ширкатларни хусусийлаштириш ва ҳақиқий ривожланиш йўлига ўтиш керак.