16 May 2017
09:07 -
Бечора Россия: ЕИ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга келишдилар
![](/photo/EI-bayroq.jpg)
Кеча Варшавада тўпланган Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши Қрим ва Донбасснинг босиб олинишидан кейин 2014 йили киритилган санкцияларни яна узайтиришга келишдилар. Бу ҳақда Польша Ташқи Ишлар Вазири Витольд Ващиковский вазирлар йиғилишидан кейин журналистларга хабар берди.
Мана унинг сўзлари: “Минск шартномлари бажарилмаяпти, шу сабабли санкцияларни давом эттириш кераклиги ҳақида кўпчилик қатъий фикр билдирди. Баҳсга ўрин йўқ”.
Вазирларнинг бу келишуви ЕИ саммитида тасдиқланса керак.