14 June 2009
01:58 - Плагиат мазохистларнинг севимли машғулотига айланиб бормоқда
Кечаги хабарларимизда “Бирлик” Партияси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар кенгаши раиси Нодир Аҳадга Шаҳрисабз туманлараро суди қарори билан жарима солинганини билдиргандик. Орадан кўп ўтмай аввал ҳам хабар ўғирлигида айбланганимиз - Янгидунё сайти бу хабаримизни кўчириб босди. Лекин хабар ўзини Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси деб танитган Гулшан Қораеванинг имзоси билан берилган. Доимгидай, сўзлар ўша-ўша, фақат хабардан “Бирлик” Партияси ибораси олиб ташланган. Аллақандай Қораева бундай ўғирликдан уялмаган бўлса ҳам сайтнинг бетаъмиз муҳаррири Юсуф Расул аввалги танқиддан хулоса чиқариши керак эди.

Тўғри, журналистикада плагиат, яъни сўз ўғирлиги нормал фаолиятга айланиб бораётган ҳозирги паллада чориевчи-хунаса Юсуф кабилардан хулоса чиқаришни, яъни мардлик кўрсатишни талаб қилиш мушкул.

Бу каби ўғрилик “Озодлик” радиосининг баъзи мухбирлари учун ҳам одатга айланиб бораётганини ҳам айтиш керак. Масалан, шу радионинг мухбири Ҳурмат Бобожоннинг ўғирлиги ҳақида zamondosh.com сайтида Маъмур Бобоев исмли киши “Озодлик”да сўз ўғрисига жазо йўқ!” номли фелетъон чиқарган. Бундай шармандаликдан сўнг виждонли қаламкаш камида журналист сифатидаги фаолиятини тўхтатиши керак эди. Бироқ ҳали айтганимиздай, бу шўрликлар мардликка қодир эмас.