10 February 2017
23:30 - Ражаб Эрдўғон нима учундир ўз ваколатларини диктаторлик даражасига чиқарувчи конституцион ўзгартиришларни имзолабди
Аввалги хабарларимидан маълумки, Туркия Буюк Миллат Мажлисида узоқ вақт давом этган жанжалли баҳслардан кейин, аниқроғи, шу йил 20 январда Туркия Буюк Миллат Мажлиси Конституцияга киритиладиган 18 моддалик ўзгартиришларни тасдиқлаган эди. Ҳар бир моддани тасдиқлашда иштирок этган депутаталарнинг, ўзгартиришларни тасдиқлаш тарафдори ва қарши бўлганларнинг сони турли бўлди. Аммо, умумий шаклда айтиш мумкинки, 550 депутатнинг ўртача 485 нафари қатнашган мажлисларда, ўзгартиришлар учун сони 335 атрофида бўлган депутатлар овоз берди, сони 130 атрофида бўлган депутатлар қарши бўлди. Яъни, улар оддий кўпчиликнинг овози билан тасдиқланди.

Аммо, Конституцияга ўзгартиришлар конституцион кўпчилик, яъни 2/3 овоз билан тасдиқланиши керак. Ҳозир бундай бўлмагани сабабли, энди бу масала бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Агар улар референдумда тасдиқланса, баъзи моддаларга киритилаётган ўзгартиришлар муҳим бўлмаса ҳам, баъзи моддаларга киритилаётган ўзгартиришлар Туркия президентини диктаторга айлантирида. Бош вазирлик ваколатлари ҳам унга ўтади, парламент эса, худди Ўзбекистонда каби қўғирчоққа айланади.

Бугун Ражаб Эрдўғон ўша 18 моддани тасдиқлаганини ва референдум 16 апрелга тайинланганини эълон қилди. Аслида, айнан рефрендумда Коституцияга киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланиши керак. Шундай экан, Ражаб Эрдўғон уларни тасдиқлашининг маъноси нима эканлигини Туркия матбуотидаги хабарлардан ҳам тушуниб бўлмайди.

Хуллас, кўрамиз, 16 апрелдаги референдумдан қандай натижалар чиқади.

Расмда - Ражаб Эрдўғон кеча қандайдир митингда конституцион ўзгартиришларни имзолаганини эълон қилмоқда.