10 February 2017
22:06 -
Ўта қизиқ ўзбекча латифа: Шавкат Мирзиё хорижга чиқиб кетган ватандошларимизни қайтариш масаласини кўтарди

Марҳум устози ва маънавий раҳнамоси Ислом Каримнинг руҳини чирқиратиб, хориждаги ватандошларимизни юртга қайтариш учун етарли иш ўринлари яратиш, аввало, уларнинг яшаши ва хотиржамлиги учун адолатли жамият қуриш ҳақида гапирган Шавкат Мирзиё буни амалга ошириш учун кучи етишини айтди. Бу гаплар кеча миршаблар учун ташкил қилинган умумреспублика мажлисида янгради.
Эй, худо, ишқилиб Шавкат Мирзиё хориждаги ватандошларимизни юртга қайтариш учун етарли иш ўринлари яратиш, аввало, уларнинг яшаши ва хотиржамлиги учун адолатли жамият қуриш режаларини амалга оширолмасин. Амалга оширолса, буни латифа деб айтаётган “Ҳаракат” шарманда бўлади-ку.