
Аввалги хабарлардан маълумки, шу йил 27 январда АҚШ Президенти Доналд Трамп 7 мамлакат (Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомалия, Судан ва Яман) фуқароларига АҚШга киришни 90 кунга ва ҳар қандай қочқинларга 120 кунга тўхтатган эди. Бу қарор Грин Қартаси ёки АҚШга кириш визаси олиб бўлганларга ҳам тегишли эканлиги ҳам эълон қилинди.
Аммо, Нью-Йорк Федерал Суди феълан Президентга қарши чиқиб, кириш визаси олиб бўлганларга АҚШга кириш ҳаққи берди. Вашингтон штатининг Федерал Суди эса, штат прокурорининг Трамп чиқарган қарорни бутунлай бекор қилиш талаби бўича ниҳоий ҳукм чиқарилгунча, қарорни вақтинча тўхтатиш ҳукми чиқарди. Ва бу ҳукм бутун АҚШда кучга кирди ва ишлашга бошлади.
Адлия вазирлиги бу масала бўйича апелляция судига мурожаат қилиб, Вашингтон штатининг Федерал Суди чиқарган ҳукмни вақтинча тўхтатишни сўради. Аммо, кеча бозор куни бўлишига қарамасдан, Федерал Апелляция Суди Адлия вазирлигининг аризасини кўриб чиқди ва уни рад этди. Демак, АҚШга келаётган мусулмон муҳожирларнинг АҚШ кириши йўлида Трампнинг қарори киритган қийинчликлар ҳозирча ишламайди.
Аммо, Доналд Трампнинг ҳукумати ўз курашини давом эттириши шак-шубҳасиздир, дейди мухбиримиз. Аввал ҳам айтганимиздек, бу курашда охир-оқибатда Трамп ғалаба қозонади. Мусулмонларнинг ўзи Ислом динида чуқур ислоҳотлар бошламаслар, нафақат АҚШ, балки, бутун Европа мусулмонларни қабул қилишни ўта чеклаш билан чегараланмасдан, уларни ўз мамлакатларидан чиқариб юбориш, мачитларни бекитиш йўлига ўтади.
Штатлардаги федерал судларнинг ваколатлари ҳақида аввалги хабаримиздан маълумот олишингиз мумкин - http://harakat.net/news/?id=20250.