13 June 2009
11:33 - Сенсация бўлмади, Маҳмуд Аҳмадинажод президентлик курсисида қолди
Кеча сайловлар давом этаётаган пайтда ҳозирги президент Маҳмуд Аҳмадинажоднинг асосий рақиби, миллати озори, ўзи тоқатлироқ исломчи ҳисобланган Мирҳусейн Мусави ғалаба қозониши ҳам мумкин деган тахминлар пайдо бўлди. Сайлов томом бўлиши билан, у ростадан ҳам ғалаба қозонганини иддао қилди. Аммо, кечаси билан сайлов бюллетенлари саналгандан кейин, сенсация бўлмагани ўртага чиқди. Ҳали ҳам ҳамма бюллетенлар эмас, тахминан 70 фоизи саналган. Ва расмий бўлмаган натжаларга кўра, 65-70 фоиз атрофида овоз олган Маҳмуд Аҳмадинажод ўз курсисини сақлаб қолди, дейиш мумкин.

Мирҳусейн Мусави 30 фоиз атрофида овоз олган.