13 June 2009
04:18 -
Сенсация: Эроннинг собиқ бош вазири президент сайловида ғолиб чиққанини иддао қилди
Кеча Эронда ўтказилган президент сайлови, қатнашувчиларнинг кўплиги туфайли, аввал 2, кейин 1 соатга чўзилган эди. Reuters агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарида айтилишича, сайлов тугалланган ва собиқ бош вазир Мирҳусейн Мусави матбуот конференциясида ўзининг ғолиб чиққани ҳақида баёнот берган. Овоз бериш муддати икки марта узайтирилишига қарамасдан, дебди у, кўп одам овоз беришга улгурмади.
Бир оз аввал жорийдаги президентнинг ишончли вакили Али Ашгар Зарей сайловда Маҳмуд Аҳмадинажод олдинда эканлигини гапирганди.