
Бугун Париждаги машҳур Лувр санъат музейи олдида мачете пичоғи билан қуролланган 29 ёшли, асли мисрли мусулмон йигит “Оллоҳи Акбар” дея қичқириб хавфсизлик хизматининг ҳарбийсига ташланди ва уни ярадор қилди. Бошқа ҳарбийлар 5 ўқ отиб, террористни ярадор қилдилар. Ҳозир у оғир аҳволда касалхонада.
Исми ҳали айтилмаётган бу йигит Францияга 26 январда Бирлашган Араб Амирликларидан келган ва 5 февралда Париждан кетишни режалаштириаётган экан. Франция Бош вазири Бернар Казнев бу воқани теракт деб баҳолади.
Доналд Трампнинг мусулмонлар учун ўз мамлакатига киришни чековчи қарор чиқарганидан кейин Европа ва АҚШда бунга қарши чиққанлар кўп бўлган эди. Ўшаларга қаратиб бўлса керак, Доналд Трамп Твиттердаги саҳифасига шундай сўзлар ёзиб қўйди: “Парижда яна бир радикал исломий террорист Лувр музейига ҳужум қилди. Туристлар хавф остида. Франция яна чегарада (чуқурлик чегарасида – “Ҳаракат”). АҚЛЛИРОҚ БЎЛ АҚШ”. Аслида, у “Ақллироқ бўл АҚШ ва Европа” деб ёзиши керак эди, дейди “Ҳаракат” мухбири.