03 February 2017
22:45 - Ўзбекистонда мулк солиғи ошди
Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарорининг 19-иловасига асосан, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз (2016 йилда 1,5 фоиз бўлган) миқдорида белгиланди.

2017 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича алоҳида ставкалар шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан 500 кв.метргача бўлган турар жой ва квартираларга 1,8 фоиздан 2,1 фоизгача, майдони 500 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун эса 2,5 дан 2,9 фоизга оширилди.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари – 2,1 фоиз (2016 йилда 1,8 фоиз) миқдорида белгиланди.