26 January 2017
01:27 - Ўзбекистонимиз коррупция даражаси бўйича дунё рўйхатида 156-чи ўринда

Коррупция масалалари билан шуғулланадиган ва коррупция бўйича жаҳон бўйлаб тадқиқотлар ўтказадиган машҳур Transparency International ташкилоти 2016 йил натижалари бўйича дунё давлатларининг коррупция даражасини кўрсатувчи рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда энг кам коррупция учун 100 баҳо, энг коррупционер давлат учун 0 баҳо берилган.

Рўйхатнинг бошида коррупция даражаси паст бўлган мамлакатлар турибди. Табиий, булар демократик давлатлардир. 176 мамлакатни ўз ичига олган рўйхатда биринчи 5 таликдаги ва биз учун қизиқ бўлган баъзи давлатларнинг ўрни ва уларга берилган баҳолар қуйидагича:

1. Дания - 90
2. Янги Зеландия - 90
3. Финляндия - 89
4. Швеция - 88
5.Норвегия – 86
18. АҚШ – 74
22. Эстония – 70
44. Гуржистон – 57
62. Саудия Арабистон – 46
75. Туркия – 41
123. Озорбайжон – 30
131. Қозоғистон – 29
131. Россия – 29
131. Украина – 29
136. Қирғизистон – 28
151. Тожикистон – 25
154. Туркманистон - 22
156. Ўзбекистон – 21
169. Афғонистон – 15
176. Сомалия - 10

“Ҳаракат” кўп марта таъкилаганидек, демократик давлатларда коррупция энг паст, диктаторликларда юқоридир. Бу рўйхат бизнинг қанчалик ҳақлигимизни яна бир бор кўрсатиб турибди. Шундай экан, демократияни ривожлантириш йўли билангина коррупцияни камайтириш мумкинлигини тушуниш керак.

Инсоний эркинликлар даражаси бўйича тузилган рўйхатда Ўзбекистон Сомалия билан энг охирги ўринларда туради. Коррупция рўйхатида Сомалиядан ангчагина юқорида эканлигимиздан хурсанд бўлиб, дўппимизни отишимиз керакмасми? Ҳатто, Марказий Осиёда ҳаммадан орқада эканлигимиз учун дўппимизни қаерга тиқамиз? Ислом Карим раҳбарлигида шу ҳолга тушганимизни ёддан чиқармаслик учун Шавкат Мирзиё у ҳаромийнинг хотирасини абадийлаштирмоқчи эмасмикан?

Харитада коррупция даражаси паст бўлган мамлакатлар оч рангга, коррупция кучли бўлган мамлакатлар тўқ рангга бўялган.