22 January 2017
17:03 - Reuters: Исроил Жунубий Қуддусда яҳудийлар учун юзлаб янги уйлар қуриш қарорини янгидан тасдиқлади. “Ҳаракат”: Демак, мустақил Филистин давлати бўлмайди

Исроил ҳукумати 1967 йилдаги 6 кунлик уруш пайтида босиб олинган Жанбий Қуддусни ҳам тўла ўзиники қилиб олиш учун бу ерларда яҳудийлар учун уйлар қуриш сиёсатини йиллардан бери олиб бораётгани ҳаммага маълум. БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши бундай қарорларни қораловчи ва Исроил Ҳукуматидан бу каби қарорларни бекор қилишни талаб қилувчи баёнотлар чиқариш учун ҳаракат қилаётгани, аммо ҳар сафар АҚШ ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланиб, бундай баёнотларни қабул қилдирмасдан келгани ҳам маълум.

Аммо, Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху АҚШдаги сўнги президент сайловларидан олдин Доналд Трамп билан учрашганда, Доналд Трамп ўзи президент этиб сайланса, АҚШнинг ҳозир Тел-Авивда жойлашан элчихонасини Қуддусга ўтказишини ва бутун Қуддусни Исроилнинг бўлинмас пойтахти деб тан олишини эълон қилди. Айнан шундан кейин Исроил ҳукумати Шарқий Қуддусда яна бир неча юз янги уй қуриш қарори чиқарди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу қарорни бекор қилиш талаби билан баёнот эълон қилди. Тарихда биринчи марта АҚШ бундай баёнотни вето қилмади ва бетараф қолди, яъни баёнот қабул қилинди.

Бугун Исроил ҳукумати ўзининг Жанубий Қуддусда яна бир неч юз янги уй қуриш қарорини яна бир бор тасдиқлади ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига ҳам тупириб, бутун Қуддус ўз пойтахти бўлиши ҳақида сигнал берди. Reuters Агентлиги бундай қарор Доналд Трамп президентлик курсисига расман ўтиргандан кейин чиқарилганини алоҳида урғулаган

“Ҳаракат”нинг фикрича, Исроил яқин орада ҳеч қандай мустақил Филистон давлати бўлмаслиги ҳақида ҳам сигнал берди. Бу бизнинг истагимиз эмас, бўлаётган жараёнлардан келиб чиқиб қилаётган башоратимиздир.

Аслида, араблар ва қолаверса бутун Ислом дунёси - воқеаларнинг бундай ривожланишидан ташвишга тушмаслиги керак. Чунки, динимизга кўра, ҳамма нарса Оллоҳдандир. Демак, Оллоҳ мусулмонларни бу дунёда хору-зор қилса ҳам, кейин уларга жаннатдан жой беради. Бошқалар эса, абадий жаҳаннамга жўнатилади.

Reuters Агентлигининг саҳифасидан олинган расмда Жанубий Қуддусда яқинда қурилган кўплаб манзиллардан бирини кўрмоқдасиз.