21 January 2017
12:17 -
Киевда Ислом Каримнинг қайнижияни Акбарали Абдуллаев ҳибсга олинди

Холаваччаси Гулнора Карим билан ўта катта миқдордаги пулни ўмаришда айбланган Акбаралининг ёнидан Доминикана ва Ўзбекистон паспортлари мусодара қилинган.
Интерпол бош котибияти маълумотларига кўра, Акбарали Абдуллаев 91 миллион АҚШ долларига тенг маблағларни ўзлаштириш, 200 миллион доллар ва 271 минг евролик хорижий валютани яшириш, жиноий фаолият оқибатида олинган 77,4 миллион швейцар франки (77,2 млн доллар) ва 200 минг Латвия лати (302,9 минг доллар) кўринишидаги даромадни легаллаштиришда гумон қилиниб, халқаро қидирувда бўлган.
“Ҳаракат” ўз вақтида бу малъуннинг Тошкентда ҳибсга олингани, бунга бевосита Ислом Карим томонидан кўрсатма берилгани хусусида хабар берганди. Ҳозирда Киев прокуратураси унинг Ўзбекистонга экстрадацияси ҳақида бош қотирмоқда.