21 January 2017
09:34 - Туркия парламентида Конституцияга киритиладигшан ўзгартиришларга овоз беришнинг иккинчи тури битди, энди референдум бўлиши керак
Кеча Туркия Конституциясининг 18 та моддасига ўзгартиришлар киритиш учун иккинчи турда овоз берилди. Худди биринчи турда каби ҳамма ўзгартиришлар 550 кишилик Туркия Буюк Миллат Мажлисининг тахминан 285 депутати иштирокида бўлди ва ҳар бир модда учун сони 335 атрофида бўлган депутатлар овоз берди, сони 130 атрофида бўлган депутатлар қарши бўлди.

Шундай қилиб, ўзгартиришлар оддий кўпчилик овоз билан тасдиқланди. Аммо, Конституцияга ўзгартиришлар конституцион кўпчилик, яъни 2/3 овоз билан тасдиқланиши керак. Ҳозир бундай бўлмагани сабабли, энги бу масала бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.

Аввал ҳам кўп марта айтганимиздек, баъзи моддаларга киритилаётган ўзгартиришлар муҳим бўлмаса ҳам, баъзи моддаларга киритилаётган ўзгартиришлар Туркия президентини диктаторга айлантирида. Бош вазир ва ҳукумат тўла унинг қўлида бўлади, парламент худди Ўзбекистонда каби қўғирчоққа айланади.

Туркияда президентини “жумҳурбошқони”, “жумҳурият (республика) раиси” дейишарди, ўзгартиришлардан кейин “давлат раиси” дейишадиган бўлади. Бу нарса ҳам кўрстамоқдаки, бу ўзгартиришларнинг муаллифи бўлган Ражаб Эрдўғоннинг мақсади республикачиликдан воз кечиш, Туркияни исломий давлатга айлантиришдир.

Агарда умумхалқ референдумида унинг таклифлари маъқулланса, Туркияни шариат бўйича яшайдиган исломий давлатга айлантириш жараёнлари ўта тезлашади.