11 January 2017
01:16 -
Бечора Россиянинг Резерв Фонди 2016 йилда сал кам 4 баравар камайди, у ҳам СССР каби чўкиш йўлида
Бу мамлакатнинг ахборот воситалари Молия вазирлигининг сайтига асосланиб, Россия Резерв Фонди 2016 йил бошидаги $49,95 миллиарддан 2017 йил 1 январигача $16,03 миллиардга тушганини хабар қилдилар. Яъни, бу Фонд 3,7 баравар камайган.
Россияда нефть ва газни сотиш натижасида давлат бюджетининг даромад қисмида кўрсатилагндан кўпроқ олинган фойда Резерв Фондига қўйилади. Демак, нефтнинг дунё бозоридаги нархи юқори бўлган йиллари бу фонд ортиб борган. Сўнги йилларда Ғарбнинг санкциялари натижасида нефтнинг нархи тушиб кетганлиги сабабли Давлат Бюджетининг даромад қисми кескин тушиб кетган ва Давлат Бюджетини оёқда тутиш учун Резерв Фондидан фойдаланилган.
Ҳисоб Палатаси раҳбари Татьяна Голиковага кўра, 2017 йилда Резерв Фонди битади, шундан кейин бюджетдаги етишмовчилик Миллий Фровонлик Фондидан олинган пул эвазига тўлатилишга бошлайди. Бу Фонд узоқ муддатга Россия фуқароларни нафақа олиш имкониятларини гарантиялаш учун тузилган. У Фонд ҳам камайишга бошласа ёки тугаса, нафақа олувчилар учун гарантия механизмлари кучсизланиб кетади.
Путин ҳарбий куч билан дунёдаги ўрнини сақлаб қолишга уринар экан, Ғарбнинг санкциялари остида иқтисодий ўлимга кетмоқда. Бир вақтлар СССР ҳам шундай чўккан эди.