
Gazeta.uz Интернет нашрининг нима учундир фақат русча саҳифасида берилган хабарда айтилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматов 6 январь куни Чимкентда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашиб, Тошкентдан Самарқандга борадиган М-39 автойўлининг Қозоғистон ҳудудларидан ўтадиган қисмини очиш ҳақида қарор қилишибди. Бу ҳақда керакли ҳужжат ҳам имзоланган.
Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари ёмонлаши бораётган йилларда (аниқроғи, 2006 йилда) СССР замонида қурилган бу йўлнинг Қозғистондан ўтадиган қисми бекитилгани ҳам хабарда айтилади.
Бу икки дипломатнинг учрашувида Қозоғистон Бош вазирининг инвестиция ва ривожланишлар бўйича ўринбосари Роман Скляр ва Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансуит Туймебаев ҳам иштирок этибди.
Учрашув пайтида Ўзбекистон ва Жанубий Қозоғистон вилояти ўртасида алоқалар янги даражага чиқиши ҳам урғуланган. Тожик аслли ҳаромий Ислом Карим эса, ўзи ҳукмронлик қилган йиллари Ўзбекистоннинг қўшнилар билан алоқаларини ривожланиши йўлидаги асосий тўсиқ бўлган эди.