08 January 2017
14:33 - Боғдодда ИШИДнинг навбатдаги теракти – 13 киши ҳалок бўлди, асосан шиалар

Бугун эрталаб Ироқ пойтахти Боғдоднинг жанбудаги кўпроқ шиалар яшайдиган Жамила номли қисмида ўлимчи-террорист бомбали автомашина билан маҳаллий сабзавот бозорининг дарвозасини бузиб ичкарига киргач, хавфсизлик хизматчилари унга қарши ўт очдилар. Террорист шу пайтда автомомашинасини портлатди, камида 13 киши ҳалок бўлди, ярадорларнинг сони 50 дан кўп.

Бу ҳужум учун маъсулиятни ИШИД ўз бўйнига олди. Яъни, бу навбатдаги оммавий қотиллик – шиалар ва суннийлар ўртасидаги уруш доирасида оддий воқеадир. Сўнги ойларда шиалар тарафидан бошқариладиган Ироқнинг ҳарбий кучлари АҚШ раҳбарлигидаги коалиция ёрдамида ИШИДнинг бу мамлакатдаги маркази бўлган Мосул шаҳрини террористлардан қадамма-қадам озод қилмоқдалар. Демак, дейилади Reuters агентлигининг хабарида, ИШИД Боғдодда ва бошқа жойларда террористик ҳужумларини орттиради.

Бундай бўлиши табиийдир, дейди мухбиримиз. Ислом дини ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларидан воз кечиб, дунёвийлик принципини тан олмагунча, жиҳодчилар шиа-сунний урушини ҳам оловлантираверадилар.