1 январнинг саҳар соатларидан бери Туркия ахборот воситаларининг диққат марказида Истанбулда тунги кўнгилочар клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган террорист турарди. Қирғизистон фуқароси эканлиги гумон қилинаётган террорист бемалол қўлида Калашников автомати билан у клубга киргани, ҳеч қандай қаршилик йўқ жойда 39 кишини ўлдириб ва 65 кишини ярадор қилиб, бемалол қочиб кетолгани ҳаммани ҳайрон қилдирмоқда. Ҳукумат расмийлари терррористнинг кимлиги маълум бўлганини айтмоқдалар, ҳатто унинг хотинидан ифодалар олинганини айтмоқдалар. Террористнинг расмлари эълон қилинди. Демак, террорист кимлиги аниқ, аммо унинг исми айтилмаяпти. Нимагалигини тушуниш қийин. Бу терактга алоқаси борлиги гумон қилинаётган 30 дан ортиқ одам полиция тарафидан ушланган.
Кеча эса, Измир шаҳар Адлия Бошқармасининг олдида террористик акт ўтказиш учун бу ерга бомбали автомобилда келаётган ПККчи курд террористларини хавфизлик хизматчилари сезиб қолиб, у автомашинани тўхтатмоқчи бўлишибди, ўртада ўқ отиш чиқибди. Бир хавфсизлик хизматчиса ва Адлия Бошқармаси хизматчи ҳалок бўлибди, автомашинадаги икки террорист ўлдирилибди. Шу атрофда тасодифан юўлиб қолган 9 киши ярадор бўлибди.
Ҳозир ҳамманинг диққат эътибори Измирдаги қонли воқеага ўтди. Адлия Бошқармасига террористик ҳужум тайрлашга алоқаси бор деб гумон қилинаётган 18 киши қўлга олингани ҳам айтилмоқда.
Битта террористни тутолмаётган Туркия ҳукуматидагилар Измирдаги теракт ҳамманинг диққат эътиборини ўзига қаратиб олганидан хурсандга ҳам ўхшаб кетмоқдалар.