06 January 2017
19:49 - Шавкат Мирзиё яна бир қатор амалдорларни алмаштирди, жиддий ислоҳотлар ўтказмайдиганга ўхшайди
Бугуннинг ўзида президент Шавкат Мирзиё бир неча кадр ўзгаришларини амалга оширгани хусусида маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Русланбек Давлетов Президентнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланган.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раҳбари бўлиб ишлаган Жовдатхон Иноғомов Тошкент шаҳар Учтепа туманига ҳоким, унинг ўрнига Шавкат Жавлонов "Маҳалла" фонди раиси этиб тайинланган. Ўзбекистон Миллий университети профессори Шуҳрат Жалилов эса "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб тайинланган.

Демократик давлатларда янги сайланган президент ўз идорасига ўз командаси билан келиши ҳаммага маълум нарса. Аммо, Шакат Мирзиё янги президент бўлса ҳам, аввалги президентнинг командасидан. Демак, ўзгартиришлар шахсий масала бўлиб қолмоқда. Бу ўта ножиддийликдир.

Ўзбекисон катта ислоҳотларга муҳтожлиги, ҳали биронта жиддий ислоҳот ҳақида гап йўқ эканлигини ҳисобга олиб, ислоҳотлар кадр алмаштиришдан нарига ўтмаслигининг эҳтимоллиги катталигини айтишга тўғри келади. Ёки, ислоҳотлар ҳеч кимга билдирилмасдан кечалари ўтказилмоқдамикан?