05 January 2017
14:29 - Абдураҳим Пўлат: Бир аҳмоқ баҳонасида, Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтожлиги ҳақида фикрларни такрорлаш

Мен икки кун аввал, яъни 3 январда Фейсбудаги саҳифамда «"Ҳаракат" Агентлигининг сайти, унинг Фейсбукдаги саҳифаси ва менинг Фейсбукдаги саҳифамнинг ўқувчиларига чақириқ – ислом терроризмининг олдини биргаликда олайлик!» номли лавҳа эълон қилган эдим. Унга муносабат билдирган Alisher Kiramitdinov исмли ўқувчимиз “Бугун Озод назарда Камолиддин Раббимов деган бола исломни бугунги аҳволи ва келажаги ҳақида зўр бир гап айтиб қолди. Бир эшитиб кўрилар” деган ёзув қолдирибди.

Мен унга жавобан шундай дедим: “Алишер, ўша фикрни жуда қисқа қилиб бўлса ҳам шу ерга ёз, ўқийлик, кўрайлик. Яхши фикр бўлса, шунга яраша баҳо ҳам берамиз. Аммо, яхшилигига аввалдоноқ шубҳамиз бор, чунки, Озодлик радиоси МХХ назорати остига ўтгандан бери у ерда яхши фикр чиқиши мумкин эмас. Лекин, кўрайлик.”

Шундан кейин ўқувчимиз Алишер, тахмин қиламанки, “Озодлик” радиосининг сайтидан ўша Камолиддин Раббимовнинг сўзларини иқтибос қилиб бу ерга қўйди. Мана ўша иқтбиос:

"Тарихда Ислом цивилизацисининг ядроси бўлган солиҳликни локал шароитда куч орқали ҳимоя қилиш самара берган. Лекин ҳозир биз глобализмга кириб келдик. Дунёда ягона информацион муҳит шаклланган. Ислом цивилизациясида солиҳликни ҳимоя қилиш ва парвариш қилишнинг куч ишлатиш, портлатиш ва қўрқитиш йўли ҳозирда аксариат мусулмонлар томонидан қабул қилинмаяпти. Бу йўл бир неча ўн йиллардан сўнг тўлалигича девалвация бўлади ва Ислом цивилизацияси янги бир ҳолатни қабул қилади. Бундан сўнг эркинликни ман қилиб бўлмайди. Инсонларда танлаш имконияти борган сари ошиб бораверади. Шундай экан Ислом цивилизацияси ҳам ишонтиришга асосланган интеллектуал йўлга ўтади."

Саводсиз Ислом уламоларига хос бўлган бундай аҳмоқона фикрларга эътибор бермаса ҳам бўларди. Аммо, мен кўпинча халқимизнинг “Бола баҳона, дийдор ғанимат” иборасидан турли шаклда фойдаланишни одат қилганман. Шу сабабли, “Аҳмоқ баҳона, мусулмонларга яна бир дарс бериб олай” деб, йиллардан бери гапириб келаётган фикрларимни яна бир марта қайтаришга қарор қилдим ва қуйидаги лавҳани ёздим.

* * * * *

Alisher Kiramitdinov исмли ўқувчимиз ва бошқалар!

Мени тўғри тушунинглар, бу ерда бирон нарса ёзишни қўйиб туринг, кўпинча овқат ейишга вақтим йўқ. Миллат сифатини йўқотган подани қайтадан миллат қилиш, инсониятнинг тарихидан бир марта бўладиган нарса - ўлаётган динни ислоҳотлар йўли билан ўлимдан сақлаб қолиш каби ишлар осон эмаслигини тушунсангизлар керак.

Камолиддин Раҳимов исмли ҳаромий ва аҳмоқнинг Alisher Kiramitdinov тарафидан бу ерга нусҳаси қўйилган сўзлари бўйича жуда қисқа бўламан. У чўчқавойнинг аҳмоқлигини, бирон мавзу бўйича бир нечта сўзни ўрганиб олиб, масалан, Ислом динининг аҳволи мавзусида "цивилизация", "солиҳлик" сўзларини, уларни ишлатиб бозордаги пистачкачи хотинлар каби вайсаш билан овора бўлиб юрган ҳайвонлигини аввалари кўп кўрганман. Шу сабабли, бу каби ҳаромийлар чиқадиган радиоларни эшитмайман, ва уларнинг сайтларини ўқимайман. Бу чўчқа ҳали ҳам борлигини Alisher Kiramitdinov ёзган постингдан ҳозир билиб қолдим.

Ҳамма гап шундаки, ҳеч қанақа ислом цивилизацияси йўқ. Ҳали Ислом тўла кучга кириб олишга улгурмагунча, ҳозирги қозоқлар ёки қирғизлар каби номигагина мусулмон ҳисобланганлар буюк ишлар қилишган. Ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек шулар жумласидандир. Ислом қилич билан мустаҳкамланиб олгандан кейин, мусулмонлар ҳеч қандай янгилик яратмадилар, агар нарёқда хитойлар, бу ёқда насроний ва яҳудийлар бўлмасайди, мусулмонлар шу пайтгача қилич ва шам чироқдан бошқа нарсани билмасадан яшаб келаётган бўлардилар. Шуми ислом цивилизацияси, шуми солиҳлик?

Бу чўчқавой Камолиддин мусулмонлар келажакда тинч йўллар билан ўзларининг қолоқлик ва қашшоқликка асосланган солиҳликлари яхшилигига бошқаларни ишонтирадилар ва ҳаммани мусулмон қиладилар деб ўйлайдиган даражада аҳмоқлиги, Оллоҳ берган мияни ҳам ишлатолмайдиган чўчқа эканлиги кўриниб турибдику. Унинг “номоз қилаётганда Каъбага ёй бўйича қаралади” дейдиган аҳмоқлардан нима фарқи бор? Табиий, "Озодлик"нинг ўзбекча хизматидагилар ҳам бундай нарсаларга таҳлил беролмайдиган даражадаги чўчқалардир.

Исломнинг мақсади - солиҳлик йўлидан бориб, ҳаммани мусулмон қилиш эканлигини билсангизлар керак. Ҳозир қиличининг ҳам кучи қолмаган мусулмонларнинг баъзилари, масалан, Ҳизбу Таҳрирдагилар узоқ келажакда бўлса ҳам ҳаммани алдаб-сулдаб мусулмон қилиб оламиз деб ўйлашади. Аслида, Ҳизбу Таҳрирдагилар куч тўплаймиз, кейин қилични қўлга оламиз деб фикрлашади, аммо бу фикрларини яшириб, ўзларича айёрлик қилиб келишмоқда. Ҳа, шу маънода айтиш керакки, Камолиддин тўла аҳмоқ эмас, ҳизбу-таҳрирчилар каби аҳмоқ.

1400 йилдан бери олға қараб биронта қадам қилмаган, 1400 йилдан бери бошқа дунёвий фанларни қўйиб туринг, асосларини Ал Хоразмий яратган арифметикани ҳам одамларга ўқитмасдан фақат Қуръонни ёдлатиш билан овора бўлган Ислом уламолари тинч йўллар билан одамзоднинг бошқа қисмини - ҳеч насага эришолмаган "солиҳлик"га ишонтироладиларми? Улар Оллоҳ яратган ва ўзимиз ичида яшаётган материал дунёни ўрганиш кераклигини, Оллоҳ шунинг учун бизга ақл берганини ҳам тушунмаган аҳмоқлар-ку!!

Шундай экан, бугунги шартлар остида ҳаммани мусулмон қилишнинг, яъни қолоқлик ва қашшоқлик динига тортишга уриниб кўришнинг ягона йўли - Толибон, Ал-Қоида ва ИШИД кабилар фойдаланаётган, аммо амалий натижа бермайдиган йўл – Ислом тарафидан қабул қилинган йўл - жиҳод, қилич ўйнатиш-ку!! Аммо, ноислом дунёси ҳозир шунчалик кучлики, бу йўлнинг ҳам келажаги йўқ-ку! Куч ишлатиш, бугун террор шаклида куч ишлатиш - Ислом динининг тушунчаларига асосланганми, демак, бу тушунчаларни ўзгартирмасдан олға кетиб бўлмайди-ку! "Озодлик"даги чўчқалар, Камлоддин деганлари ҳам, шуни тушунмайдилар-ку!

Ислом дунёси Исломнинг ҳозирги тушунчалари билан ўлимга кетаверишини мен эмас, тарих исботлаб бериб бўлди. Динимизни ўлимдан, ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан қутқаришнинг йўли Исломда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар қилиш ва Ислом динини давлат бошқарувидан четлатувчи дунёвийлик/секуляризм принципини динимизнинг ўзи қабул қилишига эришишдир.

Бундан ташқари, Исломнинг ягона фарзи ИМОН бўлиб, ҳозиргача ИМОНдек улуғ нарса билан бир қаторга қўйилаётган қандайдир рўза ва закотни фарз даражасига чиқариш ақлсизлигини тан олиш, 5 маҳал номоз ва ҳажни эса, уларни ҳамма ерда ва ҳар доим тўла бажариш мумкин бўлмагани сабабли, фарзликдан чиқариш керак бўлади. Ислом уламолари 8 асрдаги билимлари доирасида Қуръонни тўғри тушунмасдан, бу тўртта амалиётни янглишлик билан фарзлар қаторига киритганларини тан олишга мажбурмиз.

Менинг бу таклифларим амалга ошгандан кейин, ошиши 100 фоиз аниқ, чунки, бошқа йўл йўқ, мусулмонлар бутун дунё каби ривожланиш йўлига ўтадилар ва яҳудий ҳамда насронийларга, келажакда хитойларга ҳам, хизматкор бўлиб эмас, ҳамма билан тенг яшай бошлайдилар.

Менинг фикрларимни, бошқаларни қўйиб туринг, сиёсий сафдошларим ичида ҳам ҳали тўла тушунмаётганлар етарлича борлигини ҳам биламан. Ўзбекистонни ҳозирги қолоқликдан олиб чиқиш учун демократия кераклигини, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, фанатик Ислом давлатларида, демак, Ўзбекистонда ҳам, демократия қилиб бўлмаслигини тушунтириш қийин бўлмоқда.

Аммо, бунга ҳайрон ҳам бўлмайман. Чунки, бор-йўғи 400 йил аввал, қисқа қилиб айтсак, “Қуёш Ер атрофида эмас, Ер Қуёш атрофида айланади” деган Галилео Галилей ва Жордано Брунони ҳам одамлар (насронийлар) дарҳол тушунишмаган-ку. Бечора Жордано Брунони эса тириклайин ёқишган. Мен ким бўпман? Бор-йўғи, Абдураҳим Пўлатман.