04 January 2017
19:07 - Прокуратура бир неча ҳокимни жавобгарликка тортибди, мақсад - Шакат Мирзиёни ёмон отли қилиш эмасми?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашри Наманган вилоятининг Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимлари, шунингдек, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилди. Аммо, улар қандай жавобгарликка тортилгани айтилмайди.

"Вилоятда ўтган йилнинг май-октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича белгиланган режалар бажарилмагани маълум маълум бўлди. Бунга экинларни парваришлаш ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экишни ташкил қилишдаги камчиликлар ҳокимларни жавобгарликка тортишга асос бўлган", - дейди Бош прокуратура мулозими.

Бундан ташқари Наманган вилоятида яна 38 нафар масъул мансабдор шахс қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилган.

Қизиқ, Ўзбекистонда қишлоқ хўжали маҳсулотларини етиштириш билан фермер хўжаликлари шуғулланади. Демак, бозор иқтисоди доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳеч қандай белгиланган режалар бўлолмайди. Жаллод ролини бажаришни ўрганиб қолган прокурорлар Ислом Карим замонидан қолган эски ишларини давом эттирмоқдалар, шекиллли. Ким билади, уларнинг мақсади – янги Президент Шавкат Мирзаёни ҳам ёмон отли қилиш эмасмикан?