04 January 2017
18:48 -
Ўзбекистонга янги миршаббоши тайинланди, у ҳам навбатдаги бош жаллодлардан бири бўладими?

Шу пайтга қадар Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Даврон Назармуҳамедов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Сайфулло Нурматов, Абдукарим Шодиев, Саидкарим Нишонбоев ва Алишер Мирзаевлар вазирнинг турли масалалар бўйича ўринбосарлари этиб тайинланган.
Ислом Карим режимбоши бўлган пайтларда жаллод ролини ўйнаган миршабларнинг жойини алмаштириш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Агар Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда жиддий ислоҳотлар ўтказиб, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик Хизматини демократик принциплар доирасида ишлашга ўтказмаса, инсонларнинг эркинлик даражаси бўйича дунёда охиридан иккинчи ўринда турган Ўзбекистонимиз охирги ўринга, яъни Сомалиянинг ўрнига тушади.
Абдусалом Азизов вазир этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқатган Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари унинг расмини ўз хабарларига қўшмадилар. Унинг хабаримизга қўйилаётган расми google.com саҳифасидан олинди. У қанчалик тўғри эканлигини билмаймиз.