03 January 2017
22:08 -
Бензиндан фойдаланганлик учун солиқ миқдори оширилди
Янги йилнинг 1 январидан бошлаб, транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисидан фойдаланганлик солиғи 130 сўмга оширилди. Бу қиймат 1 литрга 465 сўмни ташкил қилмоқда. Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланганлик солиғи эса ўзгаришсиз қолиб, 230 ва 275 сўмни ташкил қилди.
Аммо бу ҳозирда сотувдаги бензиннинг чакана нархига таъсир қилгани йўқ, дейди мухбиримиз. Пойтахт бензо колонкаларида Аи-80 бензинининг литри 2800 сўм, вилоятларда эса АЁҚШларда деярли бензин йўқ, олиб-сотарлар эса унинг литрини 4000 сўмдан сотишмоқда.