26 December 2016
22:24 - Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди, аммо ҳеч нарса ўзгармайди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси, 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига мувофиқ, Қобул Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги Президент фармони кеча президентнинг матбуот хизмати сайтида пайдо бўлди.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов 16 декабрь куни Сурхондарё вилоятига ҳокими этиб тайинланганди.

Қобул Турсунов эса, шу пайтгача Нурота тумани ҳокими ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва Иқтисодий Ислоҳотлар Ыўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Шавкат Мирзиё ҳокимларни алмаштириш йўли билан бирон нарсага эришаман деб ўйлаётган бўлса, янглишади. Иш принципларини алмаштириш, демократияни ривожлантириш керак.