25 December 2016
02:15 - Бечора дунё: Исроил БМТга “туф” деди ва Филистин давлати бўлмаслиги ҳақида сигнал берди
23 декабрда БМТнинг Хавфсизик Кенаши ҳали қурилмаган Филистин давлатиники деб ҳисобланадиган, аммо 1968 йили Исроил тарафидан босиб олинган ҳудудларда Исроил тарафидан ўз фуқаролари учун яшаш манзиллари қуришни тақиқловчи қарор чиқарди. Маълумки, Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий ва икки йилга сайланадиган 10 доимий бўлмаган аъзоси бор. Ҳозир доимий бўлмаган аъзолардан бири Қозоғистондир. Шу 15 аъзодан 14 таси бу қарор учун овоз берган, ҳар қандай қарорни вето қилиш ҳаққига эга бўлган АҚШ эса бетараф қолган.

Jerusalem Post нашрига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бу хусусда Исроил ҳукумати махсус баёнот тарқатиб, бундай қарорга бўйсунмаслигини билдириш билан бир қаторда “Барак Обаманинг ҳукумати Исроилни нафақат ҳимоя қилмади, аксинча, унинг орқасида БМТ билан келишди” деб АҚШга ташланибди. АҚШ авваллари бу каби қарорларга вето қўярди.

Доналд Трамп президентлик курсисига ўтиргандан кейин БМТда ҳам ҳамма нарса ўзгаришига Исроил ишонч билдиргани ҳам хабарларда айтилади.Бу қарорга овоз берган Украина Бош вазирининг аввалдан режалаштирилган Исроилга ташрифи эса Исроил тарафидан бекор қилинди.

Доналд Трам Twitter саҳифасида ўзи президентлик курсисига ўтиргач, АҚШ-БМТ муносабатлари ўзгаришини билдирибди. Маълумки, у президент сайловида ғалаба қозонгач, АҚШ Қуддуснинг ҳаммасини Исроил пойтахти деб тан олишига ваъда берган эди. Ваҳолангки, БМТнинг 1948 йилдаги қарорига кўра, Шарқий Қуддус Филистин давлатиники бўлиши керак.

Ҳозир кўриниб турибдики, бу кетишда Исроил Шарқий Қуддусни Фаилистинга бермаслигини қўйиб туринг, умуман Филистин давлат яратилишига ҳам йўл бермаслигининг эҳтимоллиги юксалиб бормоқда. БМТга “туф” деган давлатнинг Филистин давлат яратилишига ҳам йўл бермасликка кучи етишига ишонса бўлади.

Жараёнларнинг шу йўналишда кетишида фақат Исроилни айблаш тўғри бўлмайди, дейди мухбиримиз. Қаранг, Исроил ва Филистин давлатлари қуриш қарори БМТ тарафидан 1948 йили қабул қилинган. Ўшанда Исроил дарҳол яратилди, аммо Филистинга ажратилган ерлар Иордания қўлида эди, айнан Иордания у ерларда Филистин давлати қурилишига йўл бермади, Араб дунёси унга босим ўтказмади.

Буни ҳам тушуниш мумкин. Кунига 5 маҳал номоз қилиб, йилнинг бир ойини рўза тутиш билан ўтказадиган араблардан, қолаверса, бутун Ислом дунёсидан нима ҳам кутиб бўларди? Уларнинг бош ишлатишга вақтлари ҳам йўқ-ку. Айнан шу сабабдан Оллоҳ мусулмонлардан юз ўгириб, насроний ва яҳудийларни қўллаб-қувватламаяптими? Айнан шундай.

Расмда - Шарқий Қуддусда Исроил тарафидан қурилаётган уйлар.