22 December 2016
22:28 -
Россиядан Ўзбекистонга келаётган пул миқдори сезиларли даражада камайиб бормоқда, буёғи нима бўлади?

Россиядан Тожикистон ва Қирғизистонга ўтказилаётган пул миқдорлари ҳам сезиларли даражада камайган. Бу ҳолат шубҳасиз Россия иқтисодиётининг рекорд даражада қулаётгани ва бевосита Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган санкциялар билан боғлиқдир.
Эслатиб, ўтиш керакки, бир нечи йил аввал, Россия Федерацияси Марказий Банкига асосланиб биз ҳам хабар қилганимиздек, Россиядан Ўзбекистонга бир йилда 5,9 млрд доллар юборилганди. Бу Ўзбекистон Далвт Бюджетининг даромад қисмининг сал кам 60 фоизидир.
Буёғи нима бўларди, янги ҳокимият Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказмаса, аҳволимиз бундан ҳам баттарлашаверади.