22 December 2016
20:31 -
Ўзбекистоннинг халқаро сиёсий саҳнадаги масхарабозликлари давом этмоқда
БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан Суриядаги ҳарбий жиноятларни исботлаш учун далиллар йиғиб, инсониятга қарши амалга оширилган жиноятларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш мақсадида махсус механизм ишлаб чиқиш юзасидан резолюция қабул қилди. Мазкур резолюцияни маъқуллаб 105 мамлакат овоз берган, 15 давлат резолюцияга қарши, яна 52 давлат вакиллари эса бетараф қолган. Ўзбекистон эса масхарабозлик қилиб, бу овоз беришларда умуман иштирок этмабди.
58 давлат билан ҳамкорликда тайёрланган резолюция бугунга келиб кўпроқ Башар Асад режими ва унинг иттифоқчиси Россияга тегишли экани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистоннинг масхарабоз вакиллари эса Россиядан қўрққани боис ҳатто бетараф қолишни ҳам танлашмабди: овоз бермай қўя қолишибди!
Ундан аввал эса Ўзбекистон Қрим масаласи бўйича Россияга қарши БМТ резолюцияси қабул қилинишига “йўқ” деб жавоб берган. Бу билан миллий қардошларимиз қрим халқи эрки ва иродасига хиёнат қилганди.