Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси мулозимларининг иддаосича, келаси йилдан бошлаб ўзбек милицияси автотранспорт воситаларига машина ўғирлашга қарши электрон масофадан бошқариш тизимини ўрнатади. 12 автомобилда ўғирликка қарши синаб кўрилган бундай қурилма синовдан муваффақиятли ўтганмиш.
"Мижоз сўровига асосан автомобилга қурилма ўрнатилади. Автомобил олиб қочилганида унинг эгаси бу ҳақда бизга хабар беради. Мутахассисларимиз компьютер дастури ёрдамида транспорт воситасининг қаерда эканлигини аниқлашади. Шундан сўнг машина эгасининг талаби билан машина масофадан туриб ҳаракатдан тўхтатилади, машина ўғриси эса қўлга олинади. Тизим ҳаттоки машинани ким бошқараётганини кўриш имконини ҳам беради", - дейишмоқда миршаблар.
Бадали ойига 20-25 имнг сўм экани айтилаётган мазкур хизматни жорий қилиш мақсадида бирлашма айни пайтда 1700 комплект қурилма харид қилган. Бу ҳақиқатан ҳам автомобиль хавфсизлиги учун кафолатми ёки шунчаки тижорий таклиф, буёғига вақт ҳакам, дейди мухбиримиз.
Лекин, шу нарса ҳам маълумки, автомобилларни ўғирлаш ҳамма мамлакатларда бор ва уларни йўқ қилиб бўлмайди. Ўғирлик қилиш Оллоҳ яратган инсонларнинг табиатида бор. Оллоҳ истаса умуман ўғирликни йўқ қилмасмиди? Нима бўлса ҳам, ўғриликка қарши курашавериш керак, қолаверса, бу Ички Ишлар Вазирлигининг вазифасидир. Ишланглар, бўшашмангалар, милиционерларимиз!