19 December 2016
20:52 - Эски ҳаммом, эски тос: Шавкат Мирзиё ҳукуматга халқ билан мулоқот дастурини ишлаб чиқишни топширди
Ўз ТВнинг “Ахборот” дастурига кўра, президент Шавкат Мирзиё ўз ҳукуматига “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ишлаб чиқишни топширди. Кўрсатмага мувофиқ, вазирликлар, маҳкамалар, жойлардаги давлат ҳукумати органлари, хўжалик бирлашмалари, жамоат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан келиб тушган материал ва таклифлар ишчи гуруҳи томонидан умумлаштирилади.

Жойларда халқ билан мулоқот қабулхоналари ташкил қилинади, ҳокиму ҳукамолар, вазиру вузаролар ҳафтада бир одамлар қаршисида ҳисобот беради. Депутат ва сенаторлар камида 10-12 кун пиёда юриб, кишилар билан суҳбатлашади.

Бу каби дастурни 1985-1986 йиллари Ўзбекистон Компартиясининнг котиби Раъно Абдуллаева Михаил Горбачевнинг ғояларини халққа тушунтириш нияти билан амалга оширмоқчи бўлгани ҳақида бу дастур доирасида ишлашга чақирилган, ўша пайтда ҳали “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг лидери бўлмаган Абдураҳим Пўлат роса кулган эди. Энди Шавкат Мирзиёнинг дастури устида куладими? Қаёққа қараманг, “Эски ҳаммом, эски тос”. Балки, энди бироз ўзгариш бордир: “Эски тос, эски ҳаммом”.