
Бугун халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашида нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиё Тошкент вилояти ҳокимлигининг маъмурий маркази ва вилоят ҳокимлиги биносининг Ўрта Чирчиқ тумани маркази - Тўйтепа шаҳрига кўчирилиши ҳақида айтди. Шавкат Мирзиёга кўра, бир ой муддат ичида мазкуро тадбир режалари ишлаб чиқилади ва вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа тузилмаларнинг вилоят ташкилотлари биноси Тўйтепага кўчирилади.
Тошкент шаҳридан Тўйтепага қадар бўлган ҳудудларда кўп қаватли уйлар ва муассасалар қурилиб, Тўйтепа пойтахт билан деярли қўшилиб кетади. Пойтахт ва пойтахт вилояти ҳокимлиги ўртасида юқори тезлик учун мўлжалланган автомагистрал қурилади.
Ўзбекистонда тушуниб бўлмайдиган ишлар бўлмоқда, дейди мухбиримиз. Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бормоқда, Ўзбекистоннинг иқтисоди шу қадар тубанликка тушдики, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади ва шунга чидаб, қисиб ўтиришади.
Мамлакатиимзни бу аҳволдан олиб чиқиш лозим. Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар қилиш керак. Тошкент вилояти ҳокимлиги қаерда жойлашганининг эса, ҳеч қандай аҳамияти йўқ.
Муҳим бўлгани, бу ҳокимликдагиларни тўғри ишлар қилишга ўргатишдир. Ўргатишнинг ягона йўли – демократияни ривожалантириш, ошкораликка йўл очиш, Ислом Карим яратган қўғирчоқ партияларни ахлатхонага улоқтириб, ҳақиқий мухолифатнинг йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашдир.
Эсдан чиқармайликки, ҳозир Ўзбекистонда биттагина ҳақиқий мухолифат партияси бор, бу - “Бирлик” Партиясидир. Айнан шу партия Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг ҳозирги аҳволига тўғри баҳо бермоқда, яъни, миллат ва давлатнинг касаллигига тўғри диагноз қўймоқда. Тўғри диагноз бўлмаса, даволаш ҳақида гапириш масхарабозликдан бошқа нарса эмас.