15 December 2016
21:33 - Ўзбекистон Бош прокурорига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримнинг шу йил 12 августдаги фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Исломжон Эргашхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Марҳум Ислом Карим вилоят ҳокимларининг мансаб суиистеъмолликларидан безор бўлгани боис бўлса керак ҳокимларнинг махсус биринчи ўринбосари лавозимини жорий қилган ва бу мансабларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида суяги қотган одамларга тақсимлаганди. Ваҳолангки, демократия даражаси бўйича жаҳон мамлакатлари ичида охиридан 2-чи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистонимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида суяги қотганлар ҳам ўғри ва порахўрлардир. Юқорида номи келтирилган Эргашхўжаев ҳам ана шундай шасхлардан бири.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё нима қилмоқчи ўзи?