15 December 2016
20:56 - Бугун Тошкент ва Сирдарё вилояти ҳокимлари тайинланди, эртага Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тайинланади, аммо ҳаётда ҳеч нарса ўзгармайди
Бугун куннинг биринчи ярмида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди ва унда Тошкент вилоятига Шукрулло Бобоев ҳоким этиб тайинланди. Сессия ишида қатнашган Ўзбекимстон Репсубликаси президенти Шавкат Мирзиё янги ҳокимга мутлақо янги мажбуриятлар юклатилиши, ҳоким аввало халқ билан тил топишиши кераклиги хусусида гапирди.

Тушдан сўнг халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашида навбатдан ташқари сессия ўтказилиб, унда вилоят ҳоким Ойбек Ашурматов лавозимидан четлатилди. Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳкоми этиб тайинланди.

Таъкидлаш керак, Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Республикаси президенти девонида ўртамиёна лавозимлардан бирини эгаллаб келган ва у қадар раҳбарлик лавозимига иқтидорли эмас. Шукрулло Бобоев эса Бекободда Шавкат Мирзиёга тегишли экани айтиладиган цемент заводларининг бирида раҳбар бўлган.

Эртага Самарқанд ва Бухоро вилоятларида халқ депутатлари вилоят кенгашларининг сессиялари ўтказилиб, иккала вилоятга янги раҳбар тайинланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон каби демократия мутлақо бўлмаган давлатларда ҳамма амалдорлар ўғри, порахўр ва коррупционердир. Уларни алмаштирган билан ҳаётда ҳеч нарса ўзгармайди. Шавкат Мирзиё бирон нарсани яхши томонга ўзгартирмоқчи бўлса, демократияни ривожлантириш устида ишлаши, ҳақиқий мухолифатга йўл бериши керак. Бугун Ўзбекистонда ягона мухолифат – “Бирлик” Партиясидир.