14 December 2016
20:32 - Олий Мажлис Абдулла Ариповга 5 йил Ўзбекистон ҳукуматига раҳбарлик қилишни топширди, буёғи нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси Абдулла Ниғматович Ариповни, тўғрироғи, Абдулла Ниғматўғли Орифни, мамлакат бош вазири лавозимига сайлади. Депутатлар ва сенаторлар ўртасидаги овоз бериш якунларига кўра, Абдулла Арипов 11 та қарши ва яна бир неча бетараф овозлар билан мамлакат ҳукумати раҳбари этиб сайланди.

Сўнгра янги Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қилди. Ваҳолангки, тескариси бўлиши керак эди. Аввал у ўз даастурини тақдим қилиши, депутат ва сенаторларимиз шунга қараб уни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик ҳақида қарор қабул қилишлари шарт эди.

Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда Ислом Карим яратган режим ҳаётини давом эттириши мумкин. Кўрамиз, ўз исми-шарифини ҳам тузатишга журъат этмаган Бош вазир ўзбеклар учун нималар қиларкин.