13 December 2016
08:22 - Президент арчасининг жойи ўзгаради, вақти келиб хижрий календарга ўтамизми?

Мамлакатнинг янги йилдаги бош арчаси ҳар йили Мустақиллик майдонига ўрнатиларди. Бу йил эса Янги йил арчаси ўз ўрнини ўзгартиради. Маълумотларга кўра, арча бу йил Тошкентдаги Мустақиллик майдонига эмас, балки “Анҳор-Локомотив” кўнгилочар боғида олдидаги майдонга ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги маълум қилмоқда.

Шу муносабат билан “Анҳор-Локомотив” боғи олдида Янги йил арчасини ўрнатиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Нега бундай ўзгариш бўлди, деган саволнинг ўртага чиқиши ғоят табиийдир. Тахмин қилиш мумкинки, янги президент Шавкат Мирзиё ясатилган арчага насронийларнинг пайғамбари Исонинг туғилиш кунини нишонлаш билан боғлиқ нарса деб ҳисоблайдиган ва уни ёқтирмайдиган мусулмон фанатикларига совға тариқасида бош арчани четроққа чиқармоқда.

Агарда шу сабабдан арча четга чиқарилаётган бўлса, бу нарса хатодир. Чунки, биринчидан, Исо пайғамбар Исломда ҳам тан олинган, иккинчидан, турли қабилаларда турли дарахтларга сиғиниш жуда қадим замонлардан бўлган. Насронийлар айнан ўша анъаналардан ўрганиб, Исо пайғамбарнинг туғилган кунига арча ясатабошлаганлар. Атеист Совет замонида бундай арчалар тақиқланди, аммо кейин Янги йил арчаси анъанаси яратилди.

Шундай экан, арча ясатишни насронийлар рамзи сифатида кўриб, ақлсиз мусулмон фанатикларига ёқадиган иш қилиш хатодир. Бу кетишда, бориб-бориб ўта ибтидоий хижрий календарга, кейин шариатга, охир-оқибатда исломий давлатчиликка ўтиш куни ҳам келади.

Нима ҳам дердик: Офарин Шавкат Мирзиё ҳазратлари!