Кеча, 3 декабрда Озорбайжон Президенти, тўғрироғи, диктатори Илҳом Алиев “Кавказда диний тоқатлилик анъаналари ва Озорбайжондаги кўпмаданийлик модели” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Боку шаҳрига келган Кавказ Халқлари Олий Диний Кенгаши аъзоларини қабул қилгани маҳаллий ахборот воситалари ва “Озодлик” радиосининг русча сайтларида эълон қилинди.
Атеист, айни замонда, ҳамма дунёвий диктаторлар каби Исломнинг душмани бўлган Илҳом Алиев ва ҳамма дунёвийчиларни осишга тайёр бўлган, аммо бугун кучи бўлмагани сабабли диктаторларга маддоҳлик қилиш билан шуғулланадиган Кавказ Халқлари Олий Диний Кенгаши раиси, Қорачой-Черкес республикасининг муфтийси Исмоил Бердиев бир-бирларини мақтаб нутқлар сўзлашибди. Озорбайжоннинг биринчи президенти Элчибейга тош ҳам отиб ўтган Исмоил Бердиев КГБчи Ҳайдар Алиевнинг донолиги ўғли Илҳомга ўтганини айтишгача борибди ва Илҳом Алиевга ўз халқининг миллий чўпони ҳамда қалпоғини кийғазибди.
Давлат раҳбарининг бундай учрашувлар ўтказиши табиий нарсадир, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳамма тушунадики, бундай дунёвий диктаторларинг мақсади динни ўлдириш, Ислом динининг давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги тушунчасига таянадиган Исмоил Бердиев кабиларнинг асосий мақсади – ҳамма дунёвийларни тўшбўрон қилиб ўлдириш ва Халифаликни тиклаш.
Икки тараф ҳам ҳозир иккиюзламачилик билан яшаётгани - икки тарафни ҳам охир-оқибатда инқирозга олиб бориши шубҳасиздир. Инқирозлар натижасида диктаторликлар йўқ бўлиши ва демократия ғалаба қозониши - инсониятнинг ривожланиш йўлидаги табиий воқеадир. Аммо, Ислом динининг инқирози уни ўлимга олиб бориши ҳам табиийдир.
Бунинг олдини олишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Бошқа ўзгаришлар ҳам бўлади. Масалан, Ислом динининг ягона фарзи Имон эканлиги тан олинади, намоз, рўза, ҳаж ва закот эса, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмаган амалиётларга айлантирилади. Акс ҳолда, Ислом динининг келажаги бўлмайди.
Расмда – Қорачой-черкесларнинг миллий кийимидаги Илҳом Алиев марказда, оқ тўнли Исмоил Бердиев унинг ёнида.