28 November 2016
20:42 -
Ўта қизиқ: Путин Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлик шартномаси тайёрлаш ҳақидаги фармойишни имзолади
Россия президенти Владимир Путин бугунги фармойиши билан Ҳарбий-Техникавий Ҳамкорлик Федерал Хизматига Ўзбекистон билан Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашга изн берди. Россия ҳуқуқий информация расмий порталига кўра, “РФ ҳукуматининг РФ ва Ўзбекистон республикаси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолашга доир таклифи қабул қилинсин”, дейилган ҳужжатда.
Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан Самарқандда 6 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари "олдин ҳам, ҳозирда ҳам ва келажакда ҳам стратегик шериклик асосида бўлади", деб билдирган эди.
Бу хабарнинг ўта қизиқлиги - руслар билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича шартнома тайёрлаш жараёни бошлангани эмас, Шавкат Мирзиё сайловолди дастурида ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, яъни Ислом Карим бошлаб берган якккамоховлик сиёсатини давом эттириш ниятида эканлигини урғулаган бўлса ҳам, амалда Россия билани ҳарбий ҳамкорлик қилиш ниятида эканлиги. Руслар билан бундай шартнома тузиш - феълан икки давлатнинг ҳарбий блокини яратишдир, Россия биздан ўлчаб бўлмас даражада кучли эканлигини ҳисобга олсак, бундай шартнома Россияга вассал бўлишимизни ҳужжатлаштиради, холос.