Русларнинг расмий “Новости” давлат агентлиги бугун тарқатган хабарда айтилишича, Россия президентининг матбуот котиби Дмитринй Песков ўз хўжайини Владимир Путин Фидел Кастрони кўмиш маросимига бормаслигини, унинг ўрнига Россия парламентининг қуйи палатаси – Давлат Думасининг спикери Вячеслав Володин боришини эълон қилибди.
Нимамиш, Путин жуда муҳим ишлар билан бандмиш. Масалан, у 1 декабрда Россия Парламенти минбаридан халққа мурожаат қилишга тайёрланаётган эмиш. Мурожаат 1 декабрга режалаштирилган. Федяни эса, 4 декабрда кўмишади. Яъни бечора Песковнинг гапларида мантиқ ҳам йўқ.
Аслида, Путиннинг Гаванага бормаслигининг сабабини бошқа ердан қидириш керак. У 3 сентябрда Ислом Каримни кўмиш маросимига ҳам бормаган эдику.
Гап шундаки, собиқ, балки, ҳозир ҳам КГБчи бўлган Владимир Путин жуда яқинда бу иккала гўёки доҳий - Ислом Карим ва Фидел Кастроларнинг ҳоки халқ тарафидан ахлатхонага улоқтирилишига ақли етади. Путин ана ўшанда шарманда бўлишидан қўрқмоқда. Ҳозирги кетишда эса, унинг тили узун бўлади, у ўзбек ва кубаликларга “Сиз шундай қилишингизни аввалдан билганим учун бу ифлосларни кўмиш маросимига ҳам бормаганман” дейди.