25 November 2016
20:26 - Путиннинг иқтисод бўйича ўнг қўли Алексей Кудрин ҳам иқтисодий соҳани ислоҳот қилиш, ЯИМни кескин ошириш масаласида Абдураҳим Пўлат каби ўйламоқда
Россиянинг собиқ Молия вазири, ҳозирда Россия Президенти қошидаги Иқтисодий Кенгаш раисининг ўринбори, айни замонда, расман мустақил ташкилот ҳисобланса ҳам, феълан ҳукуматнинг асосий аналитик марказларидан бири бўлган Стратегик Тадқиқотлар Марказининг раҳбари Алексей Кудрин стратегик ривожланиш ва приоритет лойиҳалар бўйича мажлис ўтказгани рус хабар воситалари, жумладан, gazeta.ru сайтида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, Алексей Кудрин Ғарбнинг санкциялари ва нефть нархининг тушиши сабабли оғир аҳволда бўлган Россия иқтисодини оёққа турғазиш учун қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида гапирган. У мажлисда, жумладан шундай дебди: Иқтисодни 4–5% юксалтириш учун нохомашёвий энергетик сектор яқин йилларда 6–8% дан ортиб боришига эришиш ва 10 йил ичида нохомашёвий экспорт миқдорини 2 бараварга орттириш керак. 20 йил ичида эса, нохомашёвий экспорт миқдорини Ялпи Ички Маҳсулотнинг тахминан учдан бири даражасига чиқариш лозим.

Соддароқ қилиб айтилса, Кудрин Россияни асосан нефтни сотиш билан яшайдиган ҳозирги Эрон ёки Саудия кабилардан узоқлаштириш, Япония, Жанубий Кореялар даражасига яқинлаштириш ҳақида фикр юритмоқда.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, айниқса ҳозирги босқичда, биздаги Ялпи Ички Маҳсулотни кескин ошириш учун пахтамизни ҳомашё сифатида эмас, тайёр маҳсулотга айлантириб, айнан шу маҳсулотни сотиш кераклигини доим гапириб келмоқда. У яқинда президентликка даъво қилаётган Шакат Мизиёга ёзган хатида иқтисодда қилиниши керак бўлган ислоҳотлар хусусида фикр юритар экан, “Пахтадан олинадиган фойдани юксалтирадиган саноат яратмасак, қашшоқликдан чиқолмаймиз” дегани ҳам шулар жумласидандир.