Европа Иттифоқининг олий қонунчилик органи Европарламент 23 ноябрда Россияга қарши қарор чиқаргани, 24 ноябрда Туркияга қарши қарор чиқармоқчи эканлигини 23 ноябрдаги хабаримизда билдирган эдик.
Айнан шундай бўлди ва кеча, яъни 24 ноябрда Епропарламент Туркияни ўзига аъзо қилиб олиш хусусида 53 йилдан бери давом этаётган музокараларни тўхтатишга қарор қилди. ЕИ нега 53 йилдан бери Туркияни ўз таркибига қабул қилмаётгани ҳеч қачон ва ҳеч қаерда очиқ айтилмаган бўлса ҳам, буни ҳамма биларди. Сабаб – Туркия ЕИ мамлакатларига нисбатан жуда қашшоқ бўлиб, агар у ЕИга қабул қилиниб, турклар ЕИ давлатларига визасиз бориш ҳаққига эга бўлиб қолсалар, 70 миллион атрофида бўлган Туркия аҳолисининг ярми Европа кўчиб, қўполроқ қилиб айтсак, Европани босиб олишидан қўрқув эди. Ҳозир бунга яна бир сабаб қўшилди. Туркия исломлашиш йўлидан кетар экан, миллионлаб туркларнинг Европага кўчиши – ислом терроризми хавфини кескин ортиради.
Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Европарламентнинг кечаги қарорини ўзича месимай қабул қилди ва “бундай қарор қабулдинглар нима бўлдию, қилмасанглар нима бўлади, бизга баърибир” деганга ўхшаган гаплар гапирди.
Аслида, у алам ичида эди ва дарҳол Европадан қасос олиш ниятида эканлигини кўрсатиб, ҳозир Туркияда махсус лагерларда яшаётган бир неча миллион сурияли қочқинларнинг Европага қараб йўлга чиқишларига рухсат бериб, чегараларни ўз тарафидан очиб қўйишини айтди.
Европа бирданига бир неча миллион қочқинни қабул қилшни хоҳламайди, шу сабабли ўз тарафидан берилмаган рухсат билан келаётганларга қарши куч ишлатиш йўлига ўтишга мажбур бўлади. Шундай бўлса, ҳаммадан кўпроқ айнан Туркия ёмон аҳволда қолиши муқаррар.