Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашибди ва 2030 йилга қадар Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш ҳақидаги аввалги чўпчакларини такрорлаб, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтириш ҳақида гапирибди.
Овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан ишлари бўлмаган ўзбеклар бундай хабарларни ўқимасликларини билгани учун бўлса керак, Шавкат Мирзиё ҳозир иқтисодимизда саноатнинг улуши қанча эканлигини айтмаган. Агар ҳозир бу улуш, масалан, 35 фоиз бўлса, уни 14 йилда 40 фоизга чиқариш билан мақтаниш сафсатабозлик-ку. Агар бу улуш ҳозир, масалан, 20 фоиз бўлса, Ўзбекистон мустақиллик йилларида ўз саноатини ҳеч ривожлантирмагани, сўнги 13 йилда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиё шунча вақтдан бери ҳеч нарса қилмагани маълум бўладику. Бундай ишлари учун у жавоб бериши керак-ку. Энди у қандай қилиб бу улушни тўсатдан 40 фоизга чиқармоқчи?
Бир нарсани ҳеч шубҳасиз тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиёнинг Қашқадарёда айтган гаплари “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг шу йил 24 октябрда Шавкат Мирзиёга жўнатган хатидаги (бу хат сайтимизда ҳам эълон қилинган) “Пахтадан олинадиган фойдани юксалтирадиган саноат яратмасак, қашшоқликдан чиқолмаймиз” деган сўзларига жавобдир. Аммо, бу жавоб ҳеч кимни қониқтиролмайди. Чунки, кўриниб турибдики, собиқ СССР замонида қишлоқ хўжалик давлати бўлган Ўзбекистон мустақил бўлганига 25 йил ўтишига қарамасдан, ҳали ҳам қишлоқ хўжалигига асосланган давлатлигича қолмоқда.
Бу масалада 13 йилдан бери Бош вазир сифатида ҳеч нарса қилмаган Шавкат Мирзиё энди бир нарсалар қилоладими? Йўқ, қилолмайди. Шундай экан, ўзбеклар ўз келажакларини ўйлашлари, “Бирлик”ни тезроқ ҳокимиятга олиб келиш учун курашишлари керак. Акс ҳолда, ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон мустақил давлат сифатини ҳеч қачон тиклай олмайди.