18 November 2016
19:24 - Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Покистондан Самарқандга келди, унинг баъзи гаплари даҳшатли

Аввалги хабарларимиздан бирида Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон 16-17 ноябрь кунлари Покистонда, 17-18 ноябрь кунлари эса Самрқандда бўлишини айтган эдик. Бугун Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Туркиядаги ахборот воситаларига асосланиб (!?) билдиришларича, Ражаб Эрдўғон бугун Самарқандда Ислом Каримнинг қабрини вақтинча президент Шавкат Мирзиё билан бирга зиёрат қилган, шундан кейин улар ўзаро суҳбат ўтказишни бошлаганлар.

Баъзи сайтларда Туркиядаги ахборот воситаларининг биридан олинган видео ҳам қўйилган. Аммо, у ерда ҳам Туркия Президенти Самарқандга қачон келгани айтилмайди.

Туркиядан олинган видеода Ражаб Эрдўғоннинг Покистон ва Самарқандга сафарлари биргаликда ёритилган. Ражаб Эрдўғон Покистон парламентида нутқ сўзлар экан, қуйидаги фикрни айтгани жуда қизиқ. Унга, кўра ИШИДни тезда йўқ қилиш керак ва йўқ қилинади, аммо Ислом дунёсини парчалаш ва қонга ботириш ниятида бўлган Ғарбга қарши курашиш учун ҳамма Ислом мамлакатлари бирлашиши керак. У Шавкат Мирзиё билан учрашувда ҳам Турк дунёси ҳақида эмас, Ислом дунёсини Ғарбга қарши бирлаштириш ҳақида гапирса ажаб эмас.

Ражаб Эрдўғон, дейди мухбиримиз, ИШИДнинг ҳам мақсади шундай эканлигини унутганга ўхшайди. У ИШИДнинг ишини давом эттириш ниятида эканлигини билар-билмас гапириб қўйди, шекилли. Очиғини айтса, Ражаб Эрдўғон Туркияни тўла исломлаштириш, Отатуркнинг исмини ҳам туркларга униттириш, сўнгра Халифаликни тиклаш ниятида эканлигини “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келар эди. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ҳам айнан шуни урғулаган эди.

Кўраяпсизки, ҳамма ерда ва ҳар қачон бўлганидек, “Ҳаракат”нинг башоратлари тўғри чиқмоқда. Ҳа, “Ҳаракат” башорат қилмоқда, аммо у шундай бўлишини истамайди ва бўлаётган жараёнларнинг олдини олиш кераклигига урғу беради.