02 November 2016
23:15 - Францияда 4 мачит бекитилибди, бу фақат бошланиш, Ислом ўзини ислоҳот қилмаса, Ғарбдаги ҳамма мачитлар бекитилади
Франция Ички ишлар вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакатда 4 та мачит экстремистик ғоялар тарқатилаётгани туфайли бекитилибди.

Ҳамма гап шундаки, дейди мухбиримиз, Ислом динининг Қуръонни хато тафсири асосида қабул қилинган тушунчаларига кўра, келажакда ҳамма мусулмон бўлиши, кофирлар йўқ қилиниши, мусулмонлар шариат қонунлари асосида ёшаши, давлатлар исломий бўлиши ва улар Халифаликка бирлашиши керак. Бундай мақсадалар билан яшаш – айнан экстремизм бўлиб, терроризмнинг шаклланиши учун асосдир.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатларида, мачитлар дунёвийлик принципини тан олувчи мусулмонлар учунгина очилиб, бошқалари бекитилсагина, мусулмонлар ўз ичларида, яъни Ислом динида ислоҳотлар қилиш лозимлигини тушунишга бошлашларини уруғулаган эди. Ҳозир уларга бундай фикрларни насиҳат ва таълим-тарбия йўли билан тушунтириб бўлмайди.

Мусулмонлар, жумладан, Ислом уламолари бундай нарсаларни тушунадиган даражага етиб боришлари учун яна бир неча юз йил керак. Демак, инсониятнинг илғор қисми, жумлардан, Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ каби давлатлар, мусулмонларга бундай нарсаларни тушунтириш йўлида ёрдамчи бўлишлари, Ислом динида ўтказилиши шарт бўлган ислоҳотларни тезроқ ўтказдиришлари керак. Бошқа йўл йўқ.