Ўзбекистоннинг Москвадаги консуллик биноси ва меҳмонхонаси яқинида барпо этилган хиёбонга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримнинг номи берилди. Шаҳарнинг Якиманка туманидаги бу хиёбон Большая Полянка кўчасидаги 39-уй ва Казачье 1-тор кўчасидаги 13-уй оралиғида жойлашган, дейилади Москва шаҳар мэрияси сайтида.
“Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат намояндалари консуллик яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини бериш ташаббуси билан Россия пойтахти раҳбариятига мурожаат қилишганди. Москва шаҳри маъмуриятининг 1 ноябрдаги мажлиси қарори билан мазкур ҳиёбонга Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи берилди” дейилади хабарда.
Қаранг, гўёки бундай ташаббус билан чиққан Россия ва Ўзбекистондаги фан, сиёсат ва санъат намояндаларидан биронтасининг исми келтирилмайди. Ҳеч шубҳа йўқки, Марказий Осиёда асрлардан бери лидерлик рролини ўйнаб келган ўзбекларнинг миллат сифатини ҳам йўқотиб берган Ислом Каримнинг номи Москвадаги хиёбонга Лубянканинг топшириғи билан берилмоқда. Аммо, вақти келади, бу ҳаромийнинг ҳоки ҳам Ўзбекистндан отилади, ана ўшанда, миллат сифатига қайтадан эришган Ўзбек билан жанжаллашишни истамаган Россия раҳбарларининг ўзлари Ислом Каримнинг исмини бу хиёбондан отадилар.
Қолаверса, Россияда ҳокимиятга демократлар келгандан кейин Ислом Каримдек қонхўр диктаторнинг исми Москва шаҳрида қолармиди?